АҚШ президенти Барак Обаманинг “Тахтлар ўйини” (Game of Thrones) сериалининг барча янги қисмларини экранга чиққунига қадар томоша қилиш имконияти мавжуд, дея эълон қилди продюсерлар Дэвид Бениофф ва Дэн Уайсс. Бу ҳақда Newsweek нашри хабар беради

Продюсерлар сериал қачон халқаро даражадаги машҳурликни қайд этди, деган саволга “Президент сериалнинг янги фасли нусхасини аввалроқ келтириб беришни сўраганида “Тахтлар ўйини” бутун дунё бўйлаб оммалашиб кетди”, деб жавоб беришди.
Уларнинг сўзларига кўра, улар давлат раҳбарининг бу илтимосини рад эта олишмаган.