«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти 2016 йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳисобот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом она ва соғлом бола йили» Давлат дастури ҳақида»ги 2016 йил 09 февралдаги № ПП-2487 сонли қарорини амалга ошириш мақсадида «Ўзбекэнерго» АЖда 35,9 миллиард сўмлик ҳажмдаги харажатлар прогнози билан саноат дастури ишлаб чиқилган, чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлаш бўйича комиссия ташкил этилди. «Соғлом она ва соғлом бола» йили дастури бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш харажатлари 2016 йилнинг 1-чорагида 4,5 миллиард сўмни ташкил этди.

Дастур доирасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши бўйича ишлар давом эттирилди.

2016 йил 1 апрель ҳолатига кўра корхоналарда сақланаётган чорвачилик моллари умумий сони 2 333 бошни ташкил этади, улардан 1 530 бош йирик қорамол ва 803 бош майда қорамол.

2016 йилнинг 1-чорагида 6 тонна гўшт, 195,9 тонна сут, 90,4 тонна сут маҳсулотлари, 3,4 тонна сабзавот маҳсулотлари ва 0,2 тонна балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.