Қирғизистон парламентидаги коалиция бир овоздан Сооронбай Жээнбеков номзодини мамлакат бош вазирлиги лавозими учун кўрсатган. Бу ҳақда республика парламенти матбуот хизмати хабар тарқатган.

"Ҳукуматдаги коалиция таркибидаги парламент фракцияси Қирғизистон социал-демократлар партияси вакили Сооронбай Жээнбеков номзодини мамлакатнинг янги бош вазирлигига тақдим этиш вариантини кўриб чиқди. Якунда бу номзод маъқулланган", дейилади хабарда.

Айни вақтда Жээнбеков Қирғизистон президенти аппарати раҳбари ўринбосари сифатида ишламоқда. У парламент спикери Асилбек Жээнбековнинг туғишган укаси ҳисобланади. Парламент ва президент бу номзодни тасдиқласа, қонунчиликка кўра спикер ўз лавозимини тарк этиши талаб этилади. Коалиция таркибига парламентдаги 6та фракциядан 4таси киради.

11 апрель куни Темир Сариев бош вазирликдан истеъфо берди. У билан бирга Вазирлар Маҳкамаси ҳам истеъфога кетади. Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби 14 апрелгача шакллантирилиши керак.