Украина Олий радаси Россияга қарзини тўлаш бўйича вақтинчалик мораторийсини муддатсиз даврга узайтирди. Бу ҳақида «112 Украина» телеканали хабар беради.

Бу қонун лойиҳаси учун 226 овоз тўплаш талаб этиларди эди, якунда 242 депутат лойиҳа учун овоз берди.

18 декабрда Украина Россияга қарзини тўлаш бўйича мораторий киритган. Мораторий таъсирига нафақат 3 миллиард қарз, балки «Южное» ва «Укравтодор» корхоналарининг Россия банкидан 507 миллион доллар қарзи ҳам тушди.

Қонуннинг эски нашрида "2016 йилнинг 1 июлигача амал қилади" деб ёзилган. Украина молия вазири ўринбосари Оксана Макарова қонуннинг амал қилишини муддатсиз даврга чўзишни таклиф қилмоқда, акс ҳолда Украина Россияга қарзларини евробондлар бўйича тўлаш зарурати туғилади.

Ҳужжатнинг сўнгги версиясида мораторийнинг охирги муҳлати йўқ. Қонунчиларнинг фикрича, мораторий сўнгги муддатининг бекор қилиниши "Ташқи қарзларни тўлаш мажбуриятининг муддатини қонунга мувофиқ чўзади".