Ўзбекистон халқ артисти Рихсихон Иброҳимова “Даракчи” газетаси билан суҳбатда ижоди ва шахсий ҳаётига доир саволларга жавоб қайтарди.

Жумладан, у шундай дейди: “Телевидиниеда илк бор жонли ижрода “Ваня тоға” спектакли билан экранга чиққанмиз. Кетма-кет телеспектаклларда иштирок этганман. Шунда актриса эканимдан бехабар акам мени телевизорда кўргач, уйда катта жанжал бўлганди. Отам ўзи рухсат берганини айтиб, ёнимни олгани ёдимда. Акам ҳалигача, “Актриса бўлишинг керак эмасди-да”, деб ҳазиллашадилар. Лекин ижроимдаги ролларни кўрганида, “Ўшанда бекор уришган эканман”, дейдилар. Телевидиниеда узоқ йиллар “Оталар сўзи — ақлнинг кўзи” кўрсатувида ҳам қатнашганман. 60 йилдан ортиқ саҳнада бўлсам ҳам, акамнинг фарқингни қийшиқ очмайсан, тирноғингни бўямайсан!”, деган талабини эслаб куламан. Ҳозирги имиджим балки ёшликдан ўрганиш бўлиб қолгандир!