Актёр Роберт Дауни-кичкина хайрия тадбирида қуён либосини кийиб чиқди. У бу билан ўзининг янги фонди бўлмиш Random Act Funding’га одамлар эътиборини қаратмоқчи бўлди. Артистнинг кулгили чиқиши YouTube’да эълон қилинди.

Random Act Funding маҳаллий, миллий ва глобал миқёсда иқтисодий кўмак берувчи фонд бўлиши назарда тутилган.

Ким фондга 10 доллардан кўп хайрия қилса, Дауни-кичкина билан Нью-Йоркда кўришиш имконига эга бўлади. Актёр билан кўришиш ўз ичига “Биринчи қасоскор: Қаршилик” фильмини ёпиқ ҳолатда томоша қилиш, актёр билан фотосессия, унинг севимли ресторанига бирга бориш, шунингдек, Дауни-кичкина иштирок этадиган Жимми Фэллоннинг шоусида қатнашишни олади.