Москвада Россия ва Боливия ТИВ раҳбарлари Сергей Лавров ҳамда Давид Чокеуанка ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида икки мамлакат фуқаролари учун визасиз режимни жорий этиш бўйича келишув имзоланган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

Россия ТИВ вакили Мария Захарова берган маълумотга кўра, Боливия билан келишув "амалда бутун Жанубий Американи россияликлар учун визасиз қилади".

Қайд этилишича, вазирлар учрашувида икки мамлакатнинг космосни қуролдан холи қилиш бўйича баёноти имзоланган.