Одесса вилояти маъмурияти раиси Михаил Саакашвили Киев мэри Виталий Кличконинг халқ ишончи асосидаги ҳукумат ташкил қилиш ғоясини маъқуллашини маълум қилган. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун тизимни қайтадан ишлаб чиқиш зарур бўлади.

«Мен Киев мэри, дўстим Виталий Кличконинг халқ ишончидаги ҳукуматни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлайман. Ростан ҳам бунда бутун жамият ишончидаги одамлар тайинланиши керак, қандайдир нотаниш кимсалар эмас. Бизга халқ ишончидаги одам керак. У бақувват, ваколатли ва Украинага содиқ фуқаро бўлиши керак. Биз халқ муҳокамасини ташкил этишимиз зарур ва уларнинг қопдаги мушукни олиб кетиб қолишларига йўл қўймаслигимиз керак», — дея гапириб ўтган Саакашвили.