Сурияда парламент сайлови арафасида "жимлик куни" эълон қилинди

Жаҳон 12 Апрель 2016 409

13 апрелда Дамашқ ва Суриянинг бошқа шаҳарларида маҳаллий парламент – Халқ кенгашига сайловлар бўлиб ўтиши белгиланган. Сайловга бир кун қолганида Дамашқ шаҳрида "жимлик куни" эълон қилинди. Бу ҳақда Сайлов комиссияси раиси Ҳишам аш-Шаар маълум қилган. Унинг айтишича, 12 апрель кунимаҳаллий вақт билан соат 07:00да (Тошкент вақти билан соат 09:00) ташвиқот ишлари тўхтатилган.

Аш-Шаарнинг тасдиқлашича, сайловолди кампанияси давридаги барча ҳаракатлар тўхтаган ва кўчалар шиорлар ёзилган плакатлардан тозаланган.

Унинг маълумотига кўра, 13 апрель кунги сайловда пойтахт ва мамлакат бўйлаб шаҳарларда 7 мингдан ортиқ сайлов участкалари фаолият кўрсатади.

Сайлов кунида хавфсизлик чоралари кучайтирилади ва мактаб бинолари ҳамда бошқа муассасаларга ИИВ ходимлари жойлаштирилади.

Сурия ИИВ раҳбари генерал Муҳаммад аш-Шаар зарур хавфсизлик шароитлари яратилишига ваъда қилган.

Халқ кенгаши 250 нафар депутатдан иборат бўлади.

2012 йилнинг 7 майида фуқаролик уруши шароитида ўтказилган аввалги сайловларда "Миллий бирлик" блоки 183 ўрин олганди. Бу блок асосан ҳукмрон партия - Араб социалистик уйғониши партияси (АСУП) депутатларидан иборат. Бу партия 1963 йилдан буён ҳукуматни бошқариб келади. Айни вақтда мамлакат президенти Башар Асад шу партия раҳбари ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9214 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 48273 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50523 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93244 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41148 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 358 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 617 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 564 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 939 Жамият
Кўпроқ янгиликлар