12 апрель куни Россия Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли Ми-28Н вертолёти Сурия ҳудудида ҳалокатга учради. Вертолётнинг 2 учувчиси ҳалок бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқлаган.

Маълум қилинишича, ҳодиса 12 апрелга ўтар кечаси, Ҳомс шаҳри яқинида рўй берган.

Экипаж аъзоларининг жасадлари ҳалокат жойидан Россиянинг Хмеймимдаги базасига эвакуация қилинган.

Вазирлик вертолёт уриб туширилмаганини билдирган.

Айни вақтда вертолёт қулаб тушган жойда мутахассислар тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда.