АҚШнинг Жоржия университетидаги олимлар ижодий фикрлаш хотирани яхшилаши ва ёлғон хотираларни камайтиришини аниқлашди. Тадқиқотнинг тўлиқ матни The Journal of General Psychology журналида берилган.

Тадқиқотда 102 нафар талаба иштирок этган, уларга 10та сўздан иборат рўйхат кўрсатилган. Сўзларнинг ярми жаранглашига кўра бир-бирига ўхшаш, иккинчи ярми эса - мазмун жиҳатдан яқин бир-бирига сўзлардан иборат. Тадқиқот иштирокчилари икки гуруҳга ажратилди: биринчи гуруҳ рўйхатдаги сўзлар билан боғлиқ образларни тасаввур қилиши, иккинчи гуруҳ эса шунчаки ўша сўзларни эслаб қолиши керак бўлган.

Кейин иштирокчиларга эски сўзларга яна янгиларини қўшиб рўйхатни кўрсатишган. Маълум бўлишича, тадқиқотнинг сўзларни эслаб қолишда образларни тасаввур қилмаган қатнашчилари кўпроқ хато қилишган. Масалан, агар дастлабки рўйхатда "шоколад", "шакар", "асал", "таъм" сўзлари бўлган бўлса, иштирокчилар адашиб, у ерда "конфеть" сўзи ҳам бўлганини тахмин қилишган.

Сўзларни турли образларни тасаввур қилиб эслаб қолган талабалар эса камроқ хато қилишган. Олимларнинг фикрича, ижодий фикрлаш ёлғон хотиралар сонини камайтиради ва хотирани яхшилайди.