Таиланд жанубида бомба портлаши натижасида 4 ёшли бола ва бир полициячи ҳалок бўлган. Бу ҳақда Malaysia Kini хабар берди.

Маълум қилинишича, портлаш туфайли шу ҳудудда бўлган 8 киши жароҳатланган. Уларнинг 2 нафари полициячилар.

Хабар қилинишича, портлаш Чана темир йўл бекати яқинидаги мотороллер (мотоцикллар тураргоҳи) ҳудудида рўй берган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч қайси томон ўз зиммасига олмади. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, бу портлаш шу ҳудудда фаолият кўрсатадиган айирмачи гуруҳлар томонидан амалга оширилган.