Таиланд ҳукумати ҳайдовчилар орасида маст ҳолатда йўл-транспорт ҳодисасини амалга оширишга қарши курашиш мақсадида бу ЙТҲларни амалга оширганларни уларнинг бундай қоидабзарликлари қандай аянчли оқибатларга олиб келишини ўз кўзлари билан кўришлари учун ўликхонада ишлашга юборади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, апрелда нишонланадиган Таиланд Янги йили – Сонгкран вақтида айниқса кўплаб ЙТҲлар содир этилади. Статистика бўйича, бу байрам давом этадиган 7 кун ичида Таиланд йўлларида ҳар соатда 2,3 одам ҳалок бўлади.

Таъкидланишича, Таиланд ҳукумати аввал байрам вақтида қоида бузган ҳайдовчиларнинг автомобилларини мусодара қилиш таклифини билдирганди, айни вақтда эса уларни ўликхоналарга ишлагани юборишни таклиф қилмоқда.

"Судда айбдор деб топилган йўл ҳаракати қоидабузарлари ўликхоналар ва шифохоналарга ишлагани юборилади", деб айтилди Таиланд полициясида.

Маълум қилинишича, бу чора автомобилни хавфли ҳайдашнинг олдини олади ва қоидабузарлар учун тўхтатувчи омил бўлиб хизмат қилади.

Полицияда таъкидланишича, қоидабузарлар "руҳий ва жисмоний жароҳатларни" ўз кўзлари билан кўришлари керак. Улар ўликхоналарни тозалаш ва ўликларни ташиш билан шуғулланишади. Таъкидланишича, қоидабузарларни боғга ёки кутубхоналарга ишлашга жўнатиш билан керакли самарага эришиб бўлмайди.