Темир Сариев: баъзи сиёсатчилар ўз манфаатларини давлат ва жамиятникидан устун қўядилар

Жаҳон 12 Апрель 2016 497

"Баъзи сиёсатчилар ўз манфаатларини давлат ва жамиятникидан устун қўядилар", деб айтди Қирғизистон бош вазири лавозимидан кетиш ҳақида ариза берган Темир Сариев ҳукуматининг навбатдан ташқари мажлисида.

Темир Сариев 11 апрелда Қирғизистонда Балиқчи-Қўрамду автомобиль йўлини қуриш бўйича тендер натижалари маълум қилингандан кейин Қирғизистон ҳукуматида юзага келган можаро сабабли истеъфога кетишга ариза берди.

Сариевнинг айтишича, депутатлар парламент минбарини ўз манфаатлари йўлида ишлатадилар. Сариевнинг фикрича, бу депутатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган компаниялар тендерлардан ўта олмаган, шунинг учун улар ҳукуматни ёмон отлиқ қила бошлашган. "Уларни давлат қизиқтирмайди. Улар давлат машинасини ўз манфаатлари йўлида ишлатадилар. Қанот Исаев унинг "Империя групп" компанияси Балиқчи-Қўрамду автомобиль йўлини қуриш бўйича тендерда иштирок этишини истаган, бироқ ариза берилмаган. Молия вазирлиги бу компанияни умуман ноҳалол компаниялар қаторига киритмоқчи бўлган. Бу компания пулларни олиб, ўз ишини бажармаган ҳолатлар бўлган", деб айтди Темир Сариев.

"Депутатлар комиссияси кўплаб процессуал камчиликлар топган. Бироқ ҳар бир ҳолат ҳужжат билан исботланиши керак. Қонун устуворлиги сиёсий элита томонидан ўз манфаатлари йўлида қўлланади. Бундай бўлиши мумкин эмас. Кўплаб қарорларни тиғизликда қабул қилганмиз. Ўшанда мен бу учун жавобгарликни шахсан ўз зиммамга олганман. Бироқ барча қарорлар қонуний ва давлат манфаати йўлида қабул қилинган. Депутатлар комиссияси ишига келсак, барча ташаббус Исаевдан чиққан. Қарорлар бир томонлама қабул қилинган. Энг мураккаб вазиятларда мен чекинмаганман. Ўтган ҳафтада мамлакатда сиёсий иқлим кескин ўзгарди. Мен ўз қарашларимни доимо ҳимоя қилганман ва ҳеч қачон ортга чекинмайман. Давлат манфаатлари ва жамиятдаги барқарорлик мен учун барчасидан устун. Мен бу принципимга бутун умрим давомида содиқ қоламан. Барча асоссиз айбловларга аниқ ишлар билан жавоб беришим мумкин", деб қўшимча қилди Сариев.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар