Туркия Суриядаги ИШИД позицияларига ракета зарбалари йўллади

Жаҳон 12 Апрель 2016 393

Туркия армияси ИШИДнинг Сурия шимолидаги базаларига бир неча марта ракета зарбалари йўллаган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу зарбалар бир кун олдин шу ҳудуддан учирилган 2та ракета Туркия жануби-шарқидаги Килис шаҳрига тушишига жавобан амалга оширилган.

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли берган охирги маълумотларга кўра, бу ракеталар туфайли 8 нафар туркиялик жароҳатланган.

Қайд этилишича, Килис билан чегарадош ҳудуд ИШИД назорати остида ҳисобланади.

Туркия армияси ракета отилган ҳудудни артиллериядан ҳам ўққа тутаётгани айтилган.

Кўпроқ янгиликлар