Туркияда автомобиль портлатилгани оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Жаҳон 12 Апрель 2016 405

11 апрель кечки пайт ТуркиянингДиёрбакир вилоятида миналаштирилган машина портлатиб юборилди. Портлаш оқибатида 25 киши жароҳат олган, камида бир ҳарбий ҳалок бўлгани маълум, деб хабар бермоқда Anadolu ахборот агентлиги иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости”.

Портлаш Хани шаҳрида ҳарбий база яқинида амалга оширилган. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш кучи оқибатида яқин атрофдаги биноларга жиддий зарар етган. Барча жароҳатланганлар Диёрбакир ҳарбий госпиталига тез тиббий машиналари ва вертолётларда етказилган.

Hurriet газетасининг хабар беришича, терактни Курдистон ишчи партияси жангарилари амалга оширган.

Асосан курдлар яшайдиган Туркиянинг жануби-шарқий қисмида охирги бир неча ойлар давомида мамлакат хавфсизлик кучлари ва КИП аъзолари ўртасида қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда.  

Кўпроқ янгиликлар