Янги Зеландиядаги мактаб ўқувчиларини узун юбка кийишга мажбурлашди

Жамият 12 Апрель 2016 795

Окленд шаҳридаги Хендерсон ўрта мактабининг ўқувчи қизларини болалар ва ўқитувчиларнинг фикрини чалғитмаслик учун узунроқ юбка кийишга мажбурлашди. Бу ҳақида The Guardian нашри хабар берди.

“Бу қарор бизнинг ўқувчи қизларимизни хавфсизликда қолишларига, болаларимизни эса хар хил ёмон хаёллардан асрашга ва эркак ходимларимиз учун яхши иш муҳитини яратишга ёрдам беради”, — дейди ўқув маскани директори ўринбосари Черит Телфорд.

Телфорд 40 нафар ўқувчи қизни йиғиб, тиззадан пастда турувчи юбкалар кийишнинг аҳамияти ҳақида уларга айтиб берган. Унинг бу сўзлари кўпчилик қизлар ва ота-оналарнинг норозилигини келтириб чиқарди. “Муаммо қоидаларнинг ўзида эмас, балки бундай чекловлар қизларнинг ўзларига тегишли бўлганлигида. Чунки уларнинг қоматларини жалб этадиган ва гўзал деб тан олишади”, — дейди ўқувчи қизларнинг бири.

Кўпроқ янгиликлар