Америкалик қўмондон: "Ал-Қоида" Афғонистонда фаоллашмоқда

Жаҳон 13 Апрель 2016 437

Афғонистон мудофаа вазири Масум Станикзойнинг CNN телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, "Ал-Қоида" кучли бўлмасада, ўз сафини кенгайтириб бормоқда.

"Улар ростдан ҳам анча фаол. Улар яширинча иш олиб бориб, каттароқ ва жиддийроқ ҳужум уюштириш мақсадида янги гуруҳларга ажралиб, тайёргарлик кўрмоқда", деган Афғонистон мудофаа вазири.

Унинг айтишича, "террорчи ташкилоти бошқа тармоқларга ёрдам бериш, тажрибалари билан ўртоқлашиш ҳамда захира ва бошқа воситаларини кучайтириш баробарида матбуотда чиқиш қилмаслиги билан ҳам ўта хавфлидир".

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони ўринбосари генерал майор Жефф Бьюкененнинг уқдиришича, "Ал Қоида"нинг мамлакатдаги аъзолари сони ва ташкилотнинг таъсир доирасига оид АҚШ тахминлари ўзини оқламайди. Ташкилотнинг Қандаҳордаги лагери топилиши ва йўқ қилиниши шунинг исботидир.

Америка қўмондонлиги Афғонистон бўйлаб 50дан 100нафаргача тарафдори борлигини гумон қилган бўлса, биргина ушбу лагернинг ўзида 150дан ортиқ жангари тайёрланаётгани аниқланган.

Генералнинг фикрича, албатта, Афғонистонда ташкилотнинг минглаб аъзолари бўлмаслиги аниқ, аммо ғарбга ҳужум қилиш йўлларини қидираётган етакчилари ва аъзолари сони 300 нафардан ошиши мумкин. Бундан ташқари, уларга хайрихоҳ бўлганларни ҳам эътибордан четда қолдириш ярамайди.

Афғонистон мудофаа вазири Станикзой ўз навбатида, "Ал-Қоида" ва "Толибон" ҳаракатининг алоқалари тобора кучайиб бораётганидан хавотирда. Мулла Ахтар Муҳаммад Мансур ҳаракат етакчи бўлганидан бери (2015 йил ўрталари) "Толибон" "Ал-Қоида" билан яқинлашмоқда. "Ҳаққоний жангарилар тармоғи" бошлиғи Сирож Ҳаққоний, "Ал-Қоида"нинг Афғонистондаги бош ижрочиларидан бири бўлиши баробарида Толибоннинг бош қўмондон ўринбосари ҳамдир.

"Ал-Қоида" учун "Толибон" ҳаракати ниқоб вазифасини ўтаб бермоқда", дейди Афғонистон мудофаа вазири.

АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари собиқ қўмондони генерал Жон Кемпбелл икки жангари гуруҳ ўртасидаги алоқалар янгидан кучайиб бораётганини алоҳида қайд этган.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар