АҚШда Шимолий Корея ҳудудида ҳанузгача АҚШ разведкаси томонидан аниқланмаган махфий ядровий объектлар бўлиши мумкинлигига ишонилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти томонидан чоп этилган қурол-аслаҳаларни назорат қилиш, тарқатмаслик ва қуролсизлантириш соҳасида шартномаларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳар йиллик ҳисоботда айтилмоқда.

"АҚШ Шимолий Кореяда аниқланмаган қўшимча ядровий объектлар мавжуд, деб ҳисобламоқда", дейилмоқда ҳисоботда. Ҳисобот аввалроқ АҚШ конгрессига танишиш учун юборилган.

Бундан ташқари, Вашингтон бу ҳужжатда Пхеньянга Ядровий қуролларни тарқатмаслик бўйича келишув доирасида олинган мажбуриятлар ҳамда олти томонлама музокаралар бўйича ҳамкорлар билан тузилган келишувлар ва БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини бузганлик жавобгарлигини қўймоқда.

Ҳисоботнинг Хитойга бағишланган бўлимида АҚШ Давлат департаменти "Хитой ташкилотлари 2015 йилда бошқа давлатларнинг тарқатилиши борасида хавотир уйғотувчи ракета дастурларини таминлашда давом этганларини" таъкидлаган. Бироқ бунинг тафсилотлари келтирилмаган.

Ҳисобот муаллифлари Эрон ҳаракатларига изоҳ бериш давомида, "Ядровий қуролларни тарқатмаслик бўйича келишувнинг Теҳрон томондан бажарилмагани ҳақидаги хулосаларга олиб келган аввалги масалалар ҳал қилинганини" тан олишган.