АҚШда асли келиб чиқиши хитойлик бўлган Кай Сюйга тошбақа контрабандаси учун беш йил қамоқ жазоси берилди.

Уни 2014 йилда 51 та тирик тошбақани контрабанда йўли билан олиб чиқаётган вақтда Канада чегарачилари қўлга олган.

Кейинчалик маълум бўлишича, у доимий равишда АҚШнинг Мичиган штатига борган ва у ердан тошбақалар уй жонивори сифатида боқиладиган Хитойга уларни жўнатиб турган. Шу маънода у минглаб тошбақаларни Хитойга жўнатишга муваффақ бўлган.

Кай Сюйнинг ўзи эса қилмишига изоҳ берар экан, тошбақаларни университетидаги ўқишига пул тўлаш учун Хитойга жўнатиб турган. “Ассошиэйтед пресс”нинг маълум қилишича, у суд залида уни “очкўзлик ва жоҳилликдан қутқаргани учун” АҚШ хавфсизлик хизматига миннатдорчилик билдирган.