Сурия президенти Башар Асад парламент учун сайловлар ўтказилган кунда мамлакатда рўй берган фуқаролар уруши оқибатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

"Жангарилар мамлакатдаги инфратузилманинг катта қисмини йўқ қилишди ва кўп қон тўкишди. Лекин улар асосий мақсади - Суриянинг яхлитлигини, сурияликларнинг миллий бирдамлигини йўқ қила олишмади", дейди Асад давлат телеканалларидан бирига берган интервьюсида.

13 апрель куни Сурияда 7 мингта сайлов участкалари очилди. Парламентнинг янги таркибини аниқлаб олиш учун овоз бериш жараёнини ёритиш мақсадида Дамашқда медиа-марказ фаолияти йўлга қўйилди.