«Реал» жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Франция терма жамоасининг 2016 йилги Европа чемпионати учун якуний таркибига киритилмаган. У ўз ватанида ўтказиладиган турнирни ўтказиб юбориши ҳақида твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилган.

«Афсуски, мен терма жамоанинг Европа чемпионати учун таркибига чақирилмадим. Турнирда иштирок этмайман», — дея ёзади футболчи.

2015 йилнинг декабрида Бензема Француз футбол федерацияси томонидан терма жамоа таркибидан чиқарилганди. Бунга унинг «Лион» футболчиси Матьё Вальбуэнанинг шантаж қилинишида иштирок этгани билан боғлиқ можаролар сабаб бўлганди.