Бразилияда 2 талончи фолъга (зар қоғоз) ёрдамида банкнинг хавфсизлик тизимини бузиб киришган. Лекин уларнинг ҳаракатлари кузатув камераларига ёзиб қолинган. Бу ҳақда UPI хабар тарқатган.

Қайд этилишича, 9 апрель куни Сан-Паулу штатидаги Прая-Гранди муниципалитетидаги банклардан бирига 2 киши устига тўлиқ алюмин фолъга қопланган ҳолда хавфсизлик тизимидан ўтиб киришган. Уларнинг ҳолати кузатув камераларида акс этган.

Улар кузатув камераларига тушиб қолгач, банк қўриқчилари полиция ходимларини чақиришган. Лекин талончилар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари етиб келишгунича банк ҳудудини тарк этишган.

Полициянинг қўшимча қилишича, банк ташқарисида талончиларнинг бир шериги атрофни кузатиш учун қолдирилган ва айнан у полициячиларнинг келаётгани ҳақида ичкаридагиларни огоҳлантирган. Гумонланувчилардан бири ўша куниёқ қўлга олинган.