Энрике: Менда «Атлетико»га қарши ўйин мавсумдаги энг муҳими бўлади деган ҳис йўқ»

Спорт 13 Апрель 2016 464

«Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛнинг чорак финалида «Атлетико»га қарши кечадиган жавоб учрашувидан олдинги фикрларини билдириб ўтди.

«Бу ўйинга бошқа барча чорак финалларига бўлгани каби муносабатда бўламан. Менда ҳозир бу мавсумнинг энг муҳим ўйини бўлади деган ҳиссиёт йўқ. Бизда аввалги учрашувдаги ғалаба туфайли маълум устунлик бор ва биз Мадридда ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Чунки, ўйин охиригача натижадан хавотирланиб ўйнашни истамаймиз. Бизнинг жамоа шундай ўйинлар учун мавжуд. «Атлетико»га қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлган, лекин биз ҳар бир ўйинда ўз услубимизни намойиш этамиз. Эртага энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Ҳамиша қилиш учун иш бор. Бизда ғалаба ёки мағлубиятларда қайсидир алоҳида футболчи ажратиб кўрсатилмайди. Бир ёки икки футболчини мағлубият учун айбдор қилиш адолатдан бўлмайди. Масалан, мен қайсидир мағлубият учун айбдор бўлмайман, чунки мен мураббийман.

Арда Туран кўрсатаётган ўйинлардан кўнглим тўлмоқда, шунингдек Ҳерар Пике ҳам ўзини кўрсатмоқда.

Олдинда бизни қийин баҳс кутиб турибди, ЕЧЛдаги барча ўйинлар қийин. «Атлетико»га қарши ўйнаш эса икки баробар қийин, чунки улар бизни яхши ўрганишган. Биз албатта ўзимизга керакли натижа учун кураш олиб борамиз. Биз тўлиб-тошган «Висенте Кальдерон» стадионида ўйнашни ёқтирамиз. Умид қиламанки, мухлисларни олдинда катта томоша кутмоқда», — дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоаларнинг биринчи учрашуви 5 апрель куни Барселонада ўтказилган, ўшанда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қилишганди.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар