Барселонанинг «Эспаньол» клуби Испания кубогининг 1/8 финал «Барселона»га қарши жавоб учрашувида мухлисларнинг ўзларини нохулқий ҳаракатлари учун 24 минг евро миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

TV3 телеканали берган маълумотга кўра, жамоа мухлислари «кўк-анорранглилар» футболчиларини ҳақорат қилувчи бир нечта баннерлар кўтариб чиқишган. Улардан бири футболчи Ҳерард Пикега аталган бўлиб унда: «Шакира ҳамма учун аталган» ёзувлар битилганди.

«Эспаньол» ушбу жаримани тўлашга тайёрлигини билдирган.