Facebook раҳбарияти ижтимоий тармоқда кейинроқ фойдаланиш учун маълумотларни сақлаб қўядиган янги ва қулай функция яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания Сан-Францискода ташкиллаштирган анжуманда Facebook расмий вакили Дебора Лью айтиб ўтди.

У намойиш этган тақдимотда “Фейсбукда сақлаш” (Save to Facebook) функцияси имкониятлари кўрсатиб берилди. Унга мувофиқ ижтимоий тармоқдаги мақолаларни ёки видеоёзувларни унда сақлаб қўйиб, сўнгра улардан қайта фойдаланса бўлади.

Льюнинг айтишича, компания 2014 йилда шунга яқинроқ функция тақдим этган, аммо ундан фойдаланиш қулай эмаслиги боис муваффақиятга эришмаган эди.