Facebook ва Microsoft эркак ва аёл ходимлари маошларида фарқ борлиги ҳақидаги гапларни инкор қилди

Жаҳон 13 Апрель 2016 398

Arjuna Capital инвестицион фирмаси томонидан босимга учраган Facebook ва Microsoft компаниялари эркак ва аёл ходимларига бир хил маош тўлашларини маълум қилдилар, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal нашри.

Компаниялар бу ҳақда Тенг маош куни арафасида маълум қилдилар.

Facebook ва Microsoft компаниялари Arjuda Capital томонидан босимга учраган компаниялар қаторига киради. Arjuda Capital 2014 йил охирида бу компаниялардан эркак ва аёл ходимлари маошлари ўртасидаги тафовутни қисқартириш ҳамда ходимлар маошлари ҳақидаги маълумотни чоп этишни сўраганди.

"Агар технологик компаниялар энг яхши истеъдодларни жалб қилиш ва уларни ушлаб қолишни истасалар ва аёлларни етакчилар ролига қўйишмоқчи бўлса, бу эса компанияларни янада рақобатбардош қилади, улар эркаклар ва аёлларга бир хил ҳақ тўлашлари керак ва улар очиқ-ойдин бўлишлари лозим", деб айтди Arjuna Capital ҳамкори Наташа Лэмб.

Аввалроқ The Economist нашри аёлларда эркакларга нисбатан тенг иш шароитлари учун имкониятлар энг кўп бўлган давлатлар индексини тақдим этганди. Бу борада энг яхши кўрсаткичлар Исландия, Норвегия, Швеция ва Финляндия каби Шимолий Европа давлатларида кузатилган. 

Кўпроқ янгиликлар