АҚШ адлия вазирлиги ФИФАдаги порахўрлик иши бўйича 2017 йилнинг февралидан бошлаб суд процесини бошлаш ниятида. Бу ҳақда AFP нашри прокурор Робера Капэнинг Бруклин федерал суди раҳбари Рэймонд Дирига ёзган мактубига асосланиб хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар мазкур иш юзасидан айблов бўйича тергов ишларини 30 июнга қадар тугатиш мақсад қилинган. Ундан кейин олти ой мобайнида дастлабки эшитувлар тингланади. Мазкур эшитувлар 2017 йилнинг январида ниҳоясига етиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг майида ФИФАда коррупция билан боғлиқ улкан жиноий иш очилган ва кўплаб раҳбарлар, жумладан ташкилот президенти Йозеф Блаттер ҳам футболдан четлатилган ва истеъфога чиққанди.