52 ёшли германиялик Клаудия Нойманн маҳаллий ZDF телеканали учун Евро-2016 мусобақаси ўйинларини шарҳлаб боради. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Клаудия немис телевидениесида эркаклар ўртасидаги йирик турнирда ишлаган илк аёл шарҳловчи сифатида тарихда қолади.

«У бунга муносиб», – дея гапириб ўтган ZDF каналининг спорт дастури директори Дитер Грушвиц.

Клаудия Нойманн шу кунга қадар асосан аёллар футболини шарҳлаб келганди.