Google шахсий тақвими учун Goals (мақсадлар) номини олган янгиланиш чиқарди. У тақвим эгасининг кун тартибида фойдали машғулотлар учун мустақил равишда вақт ажрата олади. Бу янгилик ҳақида компания блогида хабар берилди.

Масалан, фойдаланувчи Goals'га жадвалдан машқ залидаги машғулотларга вақт топишни буюради. Бунда у машқларга ҳафтада неча марта чиқиш истагида эканлиги ва улар қанча вақт давом этишини кўрсатади. Goals жадвални таҳлил қилиб, истаган машғулоти учун энг қулай вақтни топади.

Дастлаб фойдаланувчининг икки хил машғулоти бўлади: жисмоний машқлар ва янги нимадир ўрганиш (тил, бирор бир асбобда ўйнаш ва ҳ.к.)

Шундай бўлса-да, у ўзининг шахсий қизиқишларини киритиши мумкин, масалан, ўқиш, компьютер ўйинлари ёки шунчаки ҳордиқ чиқариш.