Гройсман Украина бош вазири бўлишга розилик берди

Жаҳон 13 Апрель 2016 365

Олий Рада спикери Владимир Гройсман Украина ҳукуматини бошқаришга, яъни мамлакат бош вазири бўлишга розилик берган. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилди.

У ўзи истаган номзодлар таркибга кирмаса, ҳукуматни бошқаришдан бош тортишини маълум қилган. Шу билан биргаликда, у фуқароларнинг қўллаб-қувватловини сўраган.

"Мен ҳукуматга раҳбарлик қилиш масъулияти катталигини биламан, вазифалар ҳам жуда кўп. Лекин сизнинг, украиналикларнинг мадади бўлса, биз биргаликда барча керакли чораларни амалга ошириб, Украинани инқироздан олиб чиқамиз", деган у.

Бундан ташқари, у янги ҳукумат таркиби порахўрликдан холи бўлишини таъкидлаган.

Бундан олдинроқ, Украина Олий Радасидаги «Петро Порошенко блоки» фракцияси раиси Юрий Луценко ўзининг Facebook’даги саҳифасида мамлакатнинг янги бош вазири номзоди келишиб олинганини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар