Ҳиндистон "Арихант" атом сув ости кемасидан жанговар каллак ташишга қодир бўлган К-4 баллистик ракетасининг синов парвозини амалга оширди, деб хабар бермоқда IANS агентлиги.

Аниқлаштирилича, баллистик ракета ва сув ости кемаси Ҳиндистоннинг мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) мулки ҳисобланади.

Синовлар Бенгал бўғозида 31 мартдаёқ ўтказилган, бироқ у ҳақда энди маълум бўлди. К-4 ракетаси 20 метр чуқурликдан отилган ва 700 км узоқликдаги мўлжални нишонга урган.