Жанубий Кореяда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда

Жаҳон 13 Апрель 2016 530

Жанубий Корея республикаси фуқаролари мамлакатнинг бир палатали парламенти-Миллий Мажлиснинг янги таркибини сайламоқда. Овоз бериш жараёни, икки Корея ўртасида 1950-1953 йиллардаги урушдан кейинги энг кескин вазиятда бўлиб ўтмоқда.

Жанубий Корея қонун чиқарувчи органида 300 депутатлик ўрни бўлиб, шулардан 253 тасига бир мандатли округлардан депутатлар сайланса, қолган 47тасини пропорциональ тизимда сайланган депутат эгаллайди.

Рёнхап агентлигининг маълумотларига кўра, ҳукмрон партия "Сэнуридан" Миллий мажлисда 150 дан 175тагача ўринни банд этиши мумкин.

Мухолифатдаги Демократик (Томинжудан)партияси эса, энг кўрсаткични қайд этган ҳолда 100 нафар депутатлик курсисини эгаллаши мумкин. Жанубий Корея халқ партияси, парламентнинг 32 тагача ўрнини банд этиши эҳтимол.

Экспертларнинг фикрича, парламент сайловлари натижалари, Жанубий Корея президент сайловлари арафасида сайловчиларнинг кайфиятини кўрсатади. Келаси йил охирида, мамлакатда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Амалдаги президент Пак Кин Хенинг президентлик муддати 2018 йил бошида поёнига етади, ва қонунга кўра, у қайта сайлана олмайди.

Жанубий Корея матбуотининг ёзишича, 13 минг 837 та сайлов участкаларидаги хавфсизликни 84 минг 995 нафар полициячилар таъминлайди. Мамлакат бўйлаб жами 253та овозларни санаш пунктлари бўлиб, уларнинг ҳар бирида 60 нафар ҳуқуқ тартибот идораси ходими хавфсизликни таъминлайди.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9018 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 47930 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50369 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93068 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41079 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 3 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 407 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 412 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 663 Жамият
Кўпроқ янгиликлар