Киевда электромобиллар учун биринчи тезкор қувватлаш станциялари ишлай бошлади

Технология 13 Апрель 2016 728

Киевда электромобиллар учун биринчи иккита тезкор қувватлаш станцияси очилди, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.

Таъкидланишича, станциялар электрокар аккумуляторини 50 фоизга 15 дақиқада, ярим соатда эса 80 фоизгача қувватлашга қодир.

Тезкор қувватлаш станциялари турли хилдаги батареяларга эга бўлган иккита электрокарга бир вақтда қувватланиш имконини беради. Бунда автомобиль эгаси бериладиган қувват учун ўзи чекловлар ўрнатиши мумкин. Қувватлаш учун тўлов карталари орқали ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

2016 йил бошида Украинада расман 568 та электрокар қайд қилинган.

Кўпроқ янгиликлар