Жануби-шарқий Осиёда жойлашган Мьянмада 6,9 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар тарқатган.

Ушбу зилзила маҳаллий вақт билан соат 13:55да (Тошкент вақти билан соат 18:55да) қайд этилган.

Зилзила эпимаркази Шуэбо шаҳридан 103 км шимоли-ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 134,4 км чуқурликда бўлган.

Ҳозирча, зилзиланинг бошқа тафсилотлари ва у келтирган талофатлар ҳақида маълумотлар йўқ.