АҚШ Филиппинда ўзининг бешта авиабазасини жойлаштиради, деб ёзмоқда The New York Times.

Маълум қилишларича, мазкур масалада икки томон келаётган ҳафтада шартнома имзолаши кўзда тутилган. Ўн йил мобайнида имзоланадиган шартнома АҚШга ушбу давлатда бешта ҳарбий база қуришга ва мавжудларини кўчиришга имкон беради. Ҳарбий базаларнинг тўрттаси ҳарбий-ҳаво кучларига, биттаси эса қуруқликдаги кучларга тегишли бўлади. АҚШ томони бунинг эвазига Филиппинга 40 млн. АҚШ доллари тўлаши билан бирга, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларини модернезация қилиш ва республика назорати остидаги оролларни учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари ёрдамида қўриқлашга ёрдам беради.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича АҚШни кўпроқ зиддиятли ҳудуд ҳисобланаётган Жанубий-Хитой денгизига яқин бўлган Палаван оролидаги “Антонио Баутиста” авиабазаси қизиқтирмоқда.

NYT’нинг ёзишича Хитой бу келишувга салбий муносабатда бўлган.