ОАВ: Хитойда қурилиш кран қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди

Жаҳон 13 Апрель 2016 381

Хитойнинг Маюн посёлкасида (Гуандун вилоятидаги Дунгуань округи) қурилиш майдончасида қурилиш кранининг барак устига қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди. "Сина" ахборот порталининг маълум қилишича, 33 киши жароҳат олган.


Портал маълумотларига кўра, 4 кишининг аҳволи оғир дея баҳоланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, нохуш воқеа кучли шамол оқибатида краннинг барак устига қулаши оқибатида юз берган. Қутқарув ишлари ниҳоясига етказилган.

Кўпроқ янгиликлар