13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, яқин орада ўтказилиши режалаштирилган икки ва кўп томонлама тадбирлар муҳокама қилинди.