АҚШ Мудофаа вазирлиги бундан кейин Шимолий Корея томонидан ракета ҳужуми қилиш хавфи янада ошади, шу боис АҚШ ва унинг иттифоқчилари мудофаа тизимини янада такомиллаштириши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили иккинчи рангдаги капитан Гэри Росс ТАСС мухбири билан бўлган суҳбатда айтиб ўтган.

Росснинг эслатишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Эштон Картер ўтган жума Нью-Йоркда ўтган халқаро муносабатлар бўйича йиғилишда Американинг Осиё-Тинч океани ҳудудидаги иттифоқчилари Шимолий Корея томонидан бўладиган ракета ва ядро зарбалари хавфидан ҳимояланишга эҳтиёж сезишаётганини айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ўз иттифоқтошларини ҳимоя қилишга мажбур.