Қирғизистон парламентидаги мухолифат фракциялари ҳам ҳукуматдаги коалиция томонидан мамлакатнинг бош вазирлиги учун илгари сурилган Сооронбай Жээнбеков номзодини тасдиқлади. Бу ҳақда парламентдаги манбасига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Сооронбай Жээнбеков номзоди 12 апрель куни Алмазбек Атамбаев бошқарувидаги Қирғизистон социал-демократлар партияси томонидан кўрсатилганди. Шу куни бир палатали парламент - Жогорку Кенешдаги кўпчиликни ташкил этувчи коалиция бу номзодни тасдиқлади.

Шу вақтгача айни вақтда 58 ёшда бўлган Жээнбеков Қирғизистон президенти аппарати раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. Унинг кичик укаси, парламент спикери сифатида фаолият кўрсатиб келган 53 ёшли Асилбек Жээнбеков акаси бош вазирликка тавсия қилингач, қонунчиликка кўра ўз лавозимидан ихтиёрий равишда истеъфо берди. Ака-укаларнинг яна бири Қирғизистоннинг Кувайтдаги элчиси ҳисобланади.

"Республика – Ата-Журт" ва "Бир Бол" партиялари фракцияси Сооронбай Жээнбеков номзодини бош вазирлик учун тасдиқлади. Фракция мажлиси матбуот учун ёпиқ тартибда ўтказилган", дейди агентлик суҳбатдоши.

13 апрель кунининг иккинчи ярмида 6 партия фракциясидан иборат Қирғизистон парламенти Жээнбеков номзодини бош вазирликка сайлаш учун йиғилиш ўтказишади.

Темир Сариев Қирғизистон бош вазирлигидан истеъфо берди

Қирғизистонда ҳукумат партияси бош вазирлик лавозими учун Сооронбай Жээнбеков номзодини кўрсатди

Қирғизистон парламенти спикери акасининг бош вазирликка тавсия қилиниши ортидан ўз лавозимини тарк этди