Россияда сотувда Гагарин ва Высоцкий шарафига титандан ишланган iPhone 6s пайдо бўлди

Технология 13 Апрель 2016 833

Caviar компанияси Россиянинг машҳур шахслари, жумладан фазогир Юрий Гагарин, хоккейчи Валерий Харламов ва артист Владимир Высоцкийга бағишланган iPhone 6s версиясини сотувга чиқарди.

Leggende (Афсона) деб ном олган моделлар қатори чекланган нусхада чиқарилди ва олтин элементлари бўлган титан телефонларини ўз ичига олади. Телефон коопусида коинотга йўналтирилган ракета, 78 сони (жорий йилда Высоцкий шунча ёшга кирган бўларди) ва гитара ҳамда клюшка тасвирланган.

Телефонларнинг нархи 198 минг рублдан 204 минг рублгачани ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар