Россиянинг десант кемалари Япон денгизида машғулотлар ўтказмоқда

Жаҳон 13 Апрель 2016 458

Россиянинг катта десант кемалари Япон денгизида машғулотлар ўтказмоқда. Машғулотлар давомида десант гуруҳи 20 дан кўпроқ жанговар машқни бажаради ҳамда шартли шикастланган кемага ёрдам беради. Машғулотлар қишки жанговар ўқув амалиётининг якунловчи босқичи доирасида ўтказилмоқда. Машғулотларда Приморск флотининг турли кучлари сув усти кемалари тактик гуруҳлари иштирок этмоқда.

"Биринчи босқичда катта десант кемалари экипажлари сафарбарланиш ва белгиланган жанговар тайёргарлик ҳудудларига денгиз орқали ўтиш элементларини бажаришди. Қўпорувчиликка қарши кема расчётлари денгиз орқали ўтишда ва ҳимояланмаган рейдда кемаларни ҳимоя ва мудофаа қилиш тадбирларини машқ қилишди", деб маълум қилинди Шарқий ҳарбий округ матбуот хизматида.          

Машғулотларнинг 2-босқичида десант кемалари денгиз пиёда аскарлари ва жанговар техника бўлинмаларини қабул қилишган ҳамда душман томонидан шартли миналаштирилган ҳудудларда кемаларни базавий тралчи кема (денгиз остини текширадиган ёки минадан тозалайдиган кема) ортидан олиб ўтиш машқларини бажарганлар.  

Кўпроқ янгиликлар