Ироқнинг собиқ президенти Саддам Хусайннинг қароргоҳларидан бирини музейга айлантиришга қарор қилишди. Бу ҳақда National Geographic хабар берган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2016 йил сентябрида ўз эшикларини очадиган музейда Ироқ тарихининг турли даврларига оид 3,5 мингдан 4 минггача экспонатлар намойиш этилади.

Хабар қилинишича, 3,5 млн доллари миқдорида сармоя киритилган музей сўнггги йилларда Ироқда очилаётган биринчи маданият муассасаси ҳисобланади.

Ироқ расмийлари музей Басра шаҳри маданий ҳаётининг қайта уйғониш даври тимсоли бўлиб қолишига ишонч билдиришмоқда.

Басра катталиги жиҳатидан Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланади.

Бундан аввал, Бағдодда ҳам Саддам Ҳусайн музейини очиш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.