Самолёт ҳавода қушлар билан тўқнашса нима бўлади?

Жамият 13 Апрель 2016 729

Турли соҳаларда турли вазиятлар содир бўлади. Ва, энг қизиғи, соҳадан ташқари инсон учун бу ҳолатлар анчайин қизиқ туюлади. Масалан, самолёт ҳавода қушлар галаси билан тўнашиб кетса, нима бўлади? Бу саволга жавоб фуқаро авиацияси учувчиси Патрик Смитнинг “Кема командири гапиради. Саволлар, жавоблар ва моҳир учувчининг кузатишлари” китобида берилган.

“Қушлар билан тўқнашиш кўп учрайдиган ҳолат. Бу ҳолатдан зарар кўриш эса минимал даражада. Албатта, қушлар учун эмас. Балки, сиз, бундай тўқнашувларга қарши самолёт махсус лойиҳалаштирилган деб ўйларсиз. Интернетдаги роликлар орқали самолётнинг олд ойнасини синовдан ўтказиш мақсадида махсус тўппончалардан отиладиган қушларни кўриш мумкин. менинг тажрибамда ҳам ана шундай ҳолатлар тез-тез учраб турган. Аксари ҳолларда бу ҳолат оқибатида самолётнинг олд қисми ёрилиш ёки пачоқ бўлиш билан якунланган.

Аммо гоҳида қушлар билан тўқнашув ҳалокатли тус олиши мумкин. Масалан, қушлар двигатель ичига кириб кетишганида. 2009 йилда US Airways компаниясининг 1549 рейси Канада ғозлари билан тўқнашиб кетгач, Гудзон дарёсига қўнган. Турбовинтли замонавий двигателлар юқори тезликда уларга келиб урилган нарсаларга чидамли этиб чиқарилмаган.

Қушлар двигатель ичига тиқилиб қолмасликлари мумкин, аммо улар парракларни қайиртиришлари ёки синдиришлари мумкин. Қуш қанчалик катта бўлса, зарар даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Соатига 460 км. тезликда учиб кетаётган самолётга оддий ғоз 200 кН зарба билан урилади.

Кичкина қушлар ҳам гала-гала бўлиб учса, хавфли кўриниш олади. 1960 йилда турбовинтли Eastern Airlines самолёти чуғурчуқлар галаси билан тўқнашуви оқибатида Бостонга қулаган эди. Мен навбатдаги саволингизни тахминан қандай бўлишини биламан. Нега двигателларнинг ташқи тарафида ҳимоя панеллари йўқ. Бундай панеллар ҳаво оқимини тўсиб қўйган бўлар эди”.

Кўпроқ янгиликлар