Тадқиқот: Смайллар тушунмовчиликни келтириб чиқариши аниқланди

Технология 13 Апрель 2016 1616

Миннесота университетининг бир гуруҳ олимлари смайллар бир хил ва ҳар хил платформадаги смартфон фойдаланувчилари ўртасидаги мулоқотда тушунмовчиликни келтириб чиқаришини айтишди. Бу ҳақида GroupLense тадқиқот гуруҳининг расмий сайтида хабар берилди.

Олимлар тушунмовчиликка олиб келувчи смайлларни аниқлаш учун тадқиқот остидаги бир гуруҳ қатнашувчиларга пиктограммаларни -5 дан (қатъий салбий ҳис-туйғулар) 5 гача (қатъий ижобий ҳис-туйғулар) баҳолашни сўрашган.

Ҳар хил платформадаги фойдаланувчиларнинг мулоқотида энг кўп тушунмовчиликни келтириб чиқарувчи смайл – “кулиб кўзлари қисиқ бўлган юз” эмодзиси бўлиб чиқди.

Шуниси маълум бўлдики, Apple қурилмалари фойдаланувчилари хурсанд бўлиш смайлини юборишганда, Microsoft, LG ва бошқа компания қурилмаларини фойдаланувчилари уларни “чалкаштириш” ҳиссиётини юборишмоқда, деб ўйлашар экан.

Шу йўл орқали тадқиқотчилар бир неча бошқа машҳур смайлларни ҳам текшириб кўришди. Уларнинг кўпчилиги барча платформалар фойдаланувчилари томонидан тўғри қабул қилинар экан, аммо хали ҳам бир қанчасида тушунмовчилик мавжуд.

Масалан, “ухлаётган юз”, “қаттиқ йиғлаётган юз”, “кўзини юмиб ва оғзини очиб кулаётган юз” ва “кўз ёши билан кулаётган юз” каби смайллар тушунмовчилик ҳосил қилган.

Тадқиқотчилар эмодзилар мулоқотнинг машҳур воситаларидан бири бўлса-да, уларга жуда ҳам ишониш керак эмас, деган қарорга келишди.

Шунингдек, тадқиқот қатнашувчилари бир хил платформадаги пиктограммалар учун турли баҳоларни ҳам беришган.

Олимларнинг фикрига кўра, бу муаммонинг икки ечими мавжуд. Биринчидан, Unicode консорциуми янги пиктограммаларга аниқ таъриф беришлари лозим. Иккинчидан, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар смайлларни ўхшаш ёки бир хил чизишлари шарт.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар