Талиска: «Бавария»га қарши ўйин қийин кечади, лекин «Бенфика» турнирдаги иштирокини давом эттирмоқчи»

Спорт 13 Апрель 2016 455

«Бенфика» жамоаси футболчиси Талиска ЕЧЛнинг чорак финалида «Бавария»га қарши кечадиган жавоб учрашуви олдидан журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Европа майдонларида ютуқларга эришаётган жамоанинг аъзоси бўлиш сизда қандай туйғулар уйғотган?

– Аввал мен бундай даражадаги ўйинларни фақат телевизор орқали кўрардим. Энди мен шундай ўйинларда майдонга тушмоқдаман. Бу ажойиб ҳиссиёт.

– Витория мураббий сифатида «Бенфика»ни қандай қилиб олға бошлайди?

– У бизга нима тўғрилигию нима хатолигини кўрсатиб туради. Унинг тушунтиришларидан кейин биз ишни у айтганидек бажарамиз. Витория футболчиларга тўғри талаблар қўяди ва биз унинг талаблари жамоа ривожи учун эканини тўғри тушунамиз.

– «Бенфика» 1990 йилдан буён турнир яримфиналига чиқмаганди. Бу сафар имкониятлар қай даражада?

– Жамоамизда катта потенциал бор. Биз ҳар куни чин дилдан меҳнат қиламиз. Мақсадимиз ички чемпионатда ҳам, халқаро майдонларда ҳам муносиб иштирок этиш. Жамоа яхши ташкил этилган. Биз «Бавария»га қарши жавоб учрашуви ўта оғир кечишини биламиз. Аммо «Бенфика» турнирдаги иштирокни давом эттириш учун ҳаракат қилади», – дейди бразилиялик футболчи.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар