Техас штатининг Одесса шаҳри полицияси 41 ёшли Кэйлин Ҳомфелдни тобут ичидаги жасад қўлидан узук олганликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда KCBD телеканалида хабар қилинган.

Маҳаллий полиция департаментининг фейсбукдаги саҳифасига ушбу ҳолат видеотасвири жойлаштирилган.

Журналистларнинг аниқлашича, ўғирланган узук баҳоси 10 минг долларга тенг бўлган. Шунингдек, дафнлар уйида баъзида шундай ҳолатлардан қочиш мақсадида сохта тақинчоқлардан фойдаланилиши қайд этиб ўтилган.