12 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида “26-Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг республика босқичини ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда раис ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур бошчилигида барча ташкилий гуруҳ аъзолари қатнашди. Йиғилишда раис, муфтий Усмонхон Алимовнинг мусобақага доир буйруғи таништирилди.

Мусобақани ташкил этиш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилиб, намунали ўтказиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, “26-Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг республика босқичи 20 апрель куни Тошент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” масжидида бўлиб ўтади. Мусобақада ЎМИ тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети талабалари иштирок этади.