Украинада парламент коалицияси бош вазир лавозимига Гройсман номзодини олға сурди

Жаҳон 13 Апрель 2016 419

Украинада парламент коалицияси депутатлари бир овозда Олий Рада спипери Владимир Гройсман номзодини мамлакат бош вазирлиги учун олға сурди. Бу ҳақда Гройсманнинг матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Столярчук ўз твиттерида маълум қилган.

"Коалиция таркибидаги депутатларнинг аксар қисми Гройсманни бош вазирликка номзод сифатида қўллаб-қувватлайди", дея ёзган у.

Бундан олдинроқ, Гройсман Украина бош вазири бўлишга розилик бергани ҳақида хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар