«Вольфсбург» жамоаси бош мураббийи Дитер Хеккинг ЕЧЛ чорак финалининг жавоб учрашувида «Реал»дан қабул қилинган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бўрилар» жамоаси биринчи учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, аммо жавоб учрашувида Криштиану Роналду 17 дақиқадаёқ 2та гол урди.

«Биз ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида рўй берган воқеаларга тайёрмас эдик. Роналду учинчи голини "жонли девор"даги тирқишдан урди, жарима зарбаларида бунга йўл қўймаслик керак. Иккинчи бўлимда биринчи учрашувдаги ғалабамизга сабаб бўлган ўйнимизни кўрсата олдик», — дея Хеккингнинг сўзларини келтиради DW.